12:35 / 02.10.2021
3511
EPSILON (EDC): Эрназар-3 қудуғи бераётган кунлик газ ҳажми 150 минг кубметрни ташкил этди

Жорий йилнинг 2 октябр куни Эрназар-3 қудуғида насос-компрессор қувурларини алмаштиришни ўз ичига олган  мукаммал таъмирлаш ишларидан сўнг, қудуқдан саноат даражасидаги газ оқими олинди.

Олинаётган газни республика аҳолисига етказиб бериш учун бугун- 2 октябрда қудуқ газ узатиш тизимига уланади. Барча ишлар санитария-эпидемиология ҳамда экология талабларига мувофиқ равишда амалга оширилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати Ⓣ

Top