14:03 / 24.10.2021
2714
EPSILON (EDC): Ички қувур босими 140 атм бўлган Айзоват-15 янги қудуғи бераётган кунлик газ ҳажми 300 минг кубметрни ташкил этди
Фото: EPSILON

Жорий йил 24 октябр куни Қашқадарё вилояти, Айзоват конидаги 15-сонли қудуқда бурғилаш ишлари якунлангач, ундан саноат кўламидаги газ оқими олинди.  

Олинаётган газни республика аҳолисига етказиб бериш мақсадида бугуноқ қудуқ газ узатиш тизимига уланади.

Барча ишлар санитария-эпидемиология ва экология қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати Ⓣ

Top