19:00 / 18.11.2021
8948
Pitak24 вилоятлар ва Тошкент шаҳри ўртасида йўловчи ташиш учун қулай ва оммабоп онлайн-сервис
Фото: Pitak24

Сиз зудлик билан вилоятга кетишингиз керакми? Энди вилоятга бормоқчи ёки вилоятдан Тошкент шаҳрига бормоқчи бўлсангиз, ҳеч қандай оворагарчиликларсиз уйингиздан олиб кетамиз. "Пятак"ка бориб вақтингизни ва нақдингизни йўқотманг.

Вақт сарф қилиб автовокзалга ("пятак"ка) боришга ҳожат қолмади. Сиз уйингиздан чиқмаган ҳолда ўзингизга керакли йўналишда такси хизматини чақиришингиз мумкин. Бунинг учун Сиз Pitak24 телеграм ботига мурожаат қилишингиз кифоя.

Онлайн хизматимизда ҳайдовчи билан савдолашиш ёки вақтни беҳуда сарфлаш ҳожати йўқ, сабаби Pitak24 орқали қидирув берганингизда йўл ҳақи ва қачон кетишини кўрсатиб туради. 24 соат давомида ҳайдовчи топиш ва ҳайдовчига хабар ва локация (манзил) юбориш имконияти мавжуд.

Яна бир қулайлик — Pitak24 лойиҳасида почта хизмати мавжуд бўлиб, исталган буюм ва хат-ҳужжатларни вилоятларга (Тошкентга) юбориш имконияти бор.

Шофёрлар ҳам мижоз қидириб "пятак"да 10-15 соатлаб туришига ҳожат қолмайди. Ҳурматли ҳайдовчилар, мижозни "пятак"да кутманг, мижозни жойидан олиб кетинг.

Pitak24 — Ҳайдовчилар ва мижоз қидириш хизмати.

Реклама ҳуқуқи асосида


 

Top