12:00 / 24.11.2021
8928
«Chirchik Village» коттеж шаҳарчаси - сиз ҳамиша қайтишни хоҳлайдиган манзил!

«Aparto» риелторлик агентлиги компанияси янги лойиҳа – «Chirchik Village» коттеж шаҳарчаси ҳақида эълон қилади!

Фото: Chirchik Village

«Chirchik Village» — Чирчиқ шаҳрининг сўлим ҳудуди «Аранча» тепалигида жойлашган тоғ манзарасидан иборат коттеж шаҳарчаси. Бу ерда 9400 м² майдонда барча қулайликларга эга 20 та коттеж қурилади. Шаҳарчада нафақат мавсумий дам олиш, балки шаҳар шовқинидан узоқда доимий яшаш ҳам мумкин.

Фото: Chirchik Village

Коттежлар ҳақида

Фото: Chirchik Village

Ҳар бир коттежда 2 қаватли бассейн, ёзги ошхона, фин саунаси, терасса ва 2 та машина учун ёпиқ автотураргоҳ мавжуд.

Фото: Chirchik Village

Коттеж ҳудудида болалар ва спорт майдончалари ҳам бўлади. Сиз ва болаларингиз хавфсизлигини таъминлаш учун эса видеокузатув камералари ва қўриқлаш хизмати кеча-ю кундуз ишлаб туради. «Chirchik Village» ҳудудига кириш учун фақат унинг резидентларига рухсат берилади.

Фото: Chirchik Village

«Chirchik Village» коттежлари қурилиши учун энг сифатли ғишт ва бетондан фойдаланилади. Уй фасади ҳар қандай об-ҳаво шароитига бардош бера оладиган суюқ травертин билан қопланади.

Фото: Chirchik Village

Ҳудуд ҳақида

«Chirchik Village»нинг ўзига хос хусусияти унинг ҳудудидан Чирчиқ дарёсига бемалол пиёда бориш мумкин. Ҳудуд манзараси тоғ пейзажини ҳис қилишга ёрдам беради, узоқдаги кичик уйчалар эса уфқни безаб туради ва ўзига хос илиқлик ва қулайлик бахш этади. Тоза ҳаво ва яшилликнинг кўплиги замонавий коттеж шаҳарчасини янада жозибадор қилади.

Фото: Chirchik Village

Шу ўринда айтиб ўтиш керак, 2022-2023 йилларда Чирчиқ шаҳри ҳудудида шаҳарсозликни ривожлантириш амалга оширилиши кутилмоқда. Бу эса кейинчалик Чирчиқ пойтахт Тошкентнинг давомига айланиши мумкинлигини англатади. Инвесторларда «Chirchik Village» кўчмас мулкига сармоя киритиш ва ўз инвестицияларини фойдали тарзда оқлаш, тадбиркорларда эса доимий даромад манбаига эга бўлиш имкони бор.

Шунинг учун савдолар бошланиши биланоқ коттежларни қулай шартлар ва жозибадор нархларда сотиб олишга вақт топинг.

Қурувчи: «Inno Homes» қурилиш компанияси.

«Chirchik Village» коттеж шаҳарчаси ҳақида исталган маълумотни +998712039393 рақами орқали олишингиз мумкин.

Бизнинг бош офисимиз: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Муқимий кўчаси 19-уй.

Мўлжал: «Sim-Sim» ресторани.

Сотув офиси дам олиш кунларисиз соат 9:00 дан ишлашни бошлайди.

Сайт: chvillage.uz

Instagram: @aparto

Facebook: @apartouz

Telegram: @aparto2

Реклама ҳуқуқи асосида

Top