08:59 / 26.11.2021
4326
KUBC корейс-ўзбек бизнес маркази: фаолият юритиш учун қулай ва ижарага бериш фойдали
Фото: KUBC бизнес маркази

“A” классга мансуб бўлган корея-ўзбек ҳамкор бизнес маркази – сармоядан юқори даромад келтирувчи (18%) даромадли, юқори талабли ва ишончли кўчмас мулк ҳисобланади.

Evergreen CEA Tashkent бош директори жаноб Пилье Чо Корея-Ўзбекистон лойиҳаловчи мутахассислари, дизайнерлар ва меъморлардан иборат жамоанинг пухта ўйланган қарорлари KUBC бизнес маркази резидентларига қулайлик яратган ҳолда уларнинг ҳаётини қандай енгиллаштириши ҳақида сўзлаб берди.

KUBC бизнес маркази Жанубий Кореянинг Evergreen CEA Tashkent компанияси ҳамда Ўзбекистоннинг BIR Capital инвестиция компаниясининг ҳамкорликдаги лойиҳасидир. Қурилиш ишларини Корея Республикаси саноат, савдо ва энергетика вазирлиги ҳузуридаги Корея-Ўзбекистон бизнес уюшмаси назорат қилади.

Фото: KUBC бизнес маркази

Корейс smart-автотураргоҳи

Қулай автотураргоҳ – нафақат бизнес маркази резидентлари ҳақида қайғуриш, балки лойиҳанинг рентабеллигидан ҳам далолат беради. Машинани қулай жойда тўхтатиш имкони йўқлиги кўплаб ижарачиларни чўчитиб юборади ва чакана савдо нуқталари учун бу ҳатто ҳал қилувчи омил ҳисобланади, боиси ноқулайликларга дуч келган мижознинг бу ерга яна қайтиб келиши даргумондир.

“KUBC БМдаги автотураргоҳ замонавий халқаро стандарт талабларига тўлиқ жавоб беради. Биз олдиндан пухта ўйлаган ҳолда бугунги кунда муҳим бўлмаган, аммо келгуси йилларда албатта муҳим бўладиган қарорларни амалга оширамиз. Мисол учун, аксарият ҳайдовчилар кириш ва чиқиш тезлигига эътибор бермаса-да, автотураргоҳда етарли жой мавжуд. Aммо, шунга қарамай, ҳаёт суръати тобора тезлашиб, ўзбек аҳолисининг даромад даражаси ўсиб бормоқда. Бошқача қилиб айтганда одамлар ўз вақтини қадрлай бошладилар. Шу боис ҳам биз KUBC учун корейсча smart-автотураргоҳни танладик. Сўнгги авлод навигация тизими туфайли у автоуловчига тезда бўш ўриндиқ топишга ва уни зудлик билан этишига ёрдам беради”, - дея таъкидлади Evergreen CEA Tashkent бош директори Пилье Чо.

Тикланишни кузатиш ва бўш жойларни аниқлаш учун автоматик smart-тизим транспортни уч даражадаги тўхташ жойи бўйлаб самарали тақсимлайди, трафикни оптималлаштиради ва ўтказувчанлик қобилиятини оширади.

Фото: KUBC бизнес маркази

Ҳар қандай бизнес тури учун мос келувчи универсал бинолар

KUBC бизнес марказидаги бинолар универсал бўлиб, ҳар қандай фаолият соҳасидаги компаниялар учун мос келади. Бу ерда сиз банк, ресторан, дўконлар ва бутикларни жойлаштиришингиз мумкин. Пастки икки қаватдаги ёруғ ва кенг жойлар автосалон учун идеал жой бўла олади – бу ердаги панорамали ойналар, нафақат бинонинг фасад қисмидан, балки иккита ички қисмда ҳам амалга оширилади. Шундай қилиб, автомобиллар уч томондан кўриш учун очиқ ҳолда бўлади.

Офис ходимлари KUBC'нинг шишадан иборат фасад қисмини жуда қадрлашади: куннинг ярмида дам олиш ва ажойиб Тошкент панорамасидан баҳра олиш учун бебаҳо имкониятдир.

“Мен махсус ихтисослашган бизнесда  KUBC бизнес марказининг рақобатбардош афзалликларидан фойдаланишни маслаҳат бераман. Мисол учун, тиббиёт маркази беморлар учун ускуналар ва инклюзивлик жойлаштириш учун катта майдонларни талаб қилади.  Бизнинг бизнес марказимиз эса буни таъминлайди. Биз пост-трансом махсус ойналари билан фасад томонга қўзғалиб ҳаракатланувчи  махсус тизимларини ўрнатдик.  Бунинг натижасида махсус кўтаргич ёрдамида 1-қаватдан 5-қаватгача бўлган деразаларнинг панжаралари кенгайиб, лифт ёрдамида йирик ҳажмга эга жиҳозларни ичкарига олиб ўтишга имкон беради. Масалан, стоматологик ўриндиқлар ёки МРТ аппаратлари.

Ҳар бир қаватда эҳтиёжманд кишилар учун ювиниш хоналари мавжуд,  кенг коридорларнинг қулай бурчаги эса аравачаларда бизнес марказ бўйлаб эркин ҳаракатланиш имконини беради.

Тез тиббий ёрдам машинаси учун жой автотураргоҳ кираверишида жойлашган бу дегани жамоангиз чақирув жойига қисқа фурсатларда тез етиб бора олади демакдир. Ва, албатта, автотураргоҳда ногиронлар учун  алоҳида жой ажратилган”, - дейди Evergreen CEA Tashkent компаниясининг бош директори Пилье Чо.

Тошкентнинг диққатга сазовор масканига айланувчи ресторан

Кишилар Эйфел минораси, Бурж-Халифа, Москва-Сити миноралари сингари осмонўпар бинолар ресторанларида кечки таомланиш учун навбатда туриши бежиз эмас. Боиси, бу ресторанлар меҳмонлар бу ерга яна ва яна келишига сабаб бўлувчи ҳайратланарли даражадаги мафтункор манзараларни тақдим эта олади.

Ана шундай машҳур кўп қаватли бино концепциясини KUBC бизнес марказида ҳам тўлиқ амалга ошириш мумкин. Бинонинг кенг том қисми кўп функцияли кенглик муҳитини яратади. Кундузи ресторан столлари тушлик қилиш ёки музокаралар ўтказиш учун келган бизнес-марказ резидентлари билан тўла бўлади, кечқурун эса ресторан бўш вақтини унумли ва мароқли ўтказиш учун қулай бўлган севимли масканига айланади. Аксарият кишилар шубҳасиз, пойтахт манзараси оёқлари остида акс этиб турувчи ўзига хос романтик муҳит ҳукмронлик қилувчи бу масканда бирор бир учрашув ёки байрам зиёфатини ўтказишни исташади.

KUBC том қисмидаги ресторан – юлдузлар янада яқинлашувчи сеҳрли маскандир.

Режалаштириш ечимлари, шунингдек, KUBC бизнес маркази афзалликлари ва нархлари борасида уйидаги телефон рақами орқали ёки савдо офисига ташриф буюрган ҳолда билиб олишингиз мумкин.

Бизнес маркази жойлашувини харитада кўришингиз мумкин.

Мўлжал: Кейинги савдо маркази, Magic City хиёбони.

Телефон: +99855-500-88-11

Сайт: kubc.uz

Facebook: fb.com/koruzbc

Instagram: @koruzbc

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top