08:49 / 30.11.2021
656
Тошкент шаҳрига олиб кирилаётган ноқонуний товарлар аниқланди
Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» ЙПХ масканида Тошкент шаҳрига олиб кирилаётган ноқонуний товарлар аниқланди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ маълум қилди.

2021 йил 28 ноябрь куни соат 03:00ларда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими томонидан Тошкент шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган «KIA Carnival» русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, машина юкхонасида 305 дона «7Shots» номли ва 24 дона «Волк» номли пиротехника воситалари олиб кетилаётгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, аниқланган воситалар ва ҳайдовчи, 1970 йилда туғилган Р.А. туман ИИБга топширилган.

Шунингдек, шу куни соат 03:40ларда Тошкент шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган «Cobalt» русумли икки автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ҳар бирининг юкхонасида 10 донадан, тегишли ҳужжатларсиз телевизорлар олиб кетилаётгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчилар ва телевизор мосламалари туман ИИБга топширилган.

Мавзуга оид
Top