Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига янги раҳбар тайинланди.
Унга кўра, Шаҳриёр Ахтамович Нуруллоев Маданий мерос агентлиги директори бўлди.
Шаҳриёр Нуруллоев бунгача Президент Администрацияси масъул ходими сифатида фаолият юритган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, профессор Турсунали Қўзиев 2021 йил 5 ноябрдан буён Маданий мерос агентлиги директори вазифасини бажарувчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маданий мерос агентлиги моддий маданий мерос, музейлар, археология, маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши соҳасида махсус ваколатли давлат бошқарув органи ҳисобланади.











