12:00 / 22.04.2022
7505
Рамазон ойида рўза тутишда оғиз бўшлиғи гигиенаси нима учун муҳим — SPLAT’дан маслаҳатлар
Фото: SPLAT

Муборак Рамазон ойи ҳар бир мусулмон учун ўз ҳаётини тўғрилаш, уни янгидан бошлаш, қалби ва онгини нобоп фикр ҳамда амаллардан тозалашга яхши имкониятдир. Рўзадорларнинг фойдали илм олишлари, савобли амалларни бажаришлари осон бўлиши учун тана соғлом, бақувват, қийинчиликларга бардошли бўлиши керак.

Бу даврда рўза тутувчиларнинг кўпи кун давомида оғиз бўшлиғига ғамхўрлик қилишда қийинчиликларга дуч келадилар. Очлик туфайли тана стрессга учраб, тикланиш учун захираларни сарфлайди. Бу, шунингдек, тишлар соғлиғига, хусусан, умумий оғиз гигиенасига таъсир қилади. Табиий гигиена воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жаҳон етакчиси бўлган SPLAT компаниясига ижтимоий тармоқлар орқали рўза тутиш вақтида оғиз бўшлиғига қандай ғамхўрлик қилиш кераклиги ҳақида кўплаб саволлар келиб тушади.

Мусулмонлар учун муҳим бўлган ушбу даврда рўзадорлар қуйидаги муаммоларга дуч келадилар:

— очлик ва танадаги суюқлик етишмовчилиги туфайли пайдо бўладиган ёқимсиз ҳид;

— оғиз бўшлиғининг қуриши туфайли микробларнинг кўпайиши;

— биринчи ва иккинчи тиш тозалаш ўртасидаги вақт оралиғи баъзан 18 соатга етади.

Тиш пастасини танлаш

Тишларни авайлаб ҳамда хавфсиз парвариш қилишни таъминлайдиган тиш пастасини танлашга алоҳида эътибор қаратиш керак. SPLAT компанияси маҳсулотларининг «Ҳалол» стандартларига жавоб берадиган бўлиши ва таркибида ҳаром ингредиентлар бўлмаслигига алоҳида эътибор беради. Буни Муфтийлар Кенгаши раиси, шунингдек, Россия мусулмонлари диний бошқармасининг мувофиқлик сертификатлари тасдиқлайди.

SPLAT тиш пасталарининг афзалликлари

Ҳар бир SPLAT маҳсулоти ўзига хос бўлиб, барча ўзи учун мос бўлган маҳсулотни топа олиши учун оғиз бўшлиғидаги муайян муаммоларни ҳал қилишга қаратилган.

Bio Sp.White System® ноёб инновацион комплекси туфайли SPLAT тиш пасталари оғиз бўшлиғининг самарали ҳимоясини таъминлайди, папаин ферменти ва силлиқлаш зарралари таъсирида тиш эмалини оқартиради, узоқ муддатли мусаффоликни, шунингдек, тишларда кун давомида қатламлар ҳосил бўлмаслигини кафолатлайди.

Масалан, SPLAT Professional серияси — бу оғиз бўшлиғини кундалик парвариш қилиш учун мўлжалланган профессионал маҳсулот бўлиб, рўза тутиш даврида тишларингизга ғамхўрлик қилишга ёрдам беради.

SPLAT Professional тиш пасталари сезгир эмални оқартириш учун ҳам мос келади. Паста таркибидаги юмалоқ силлиқлаш зарралари тишлардаги тозалаш қийин бўлган жойларда қатламларни парчалайди ва тишларнинг сиртини мукаммал силлиқ қилади. Табиий антибактериал компонентлар қатламларнинг шаклланишига тўсқинлик қилади ва нафаснинг мусаффо бўлишини таъминлайди. Калий ионлари тишларнинг юқори сезувчанлигини камайтиради. Фторид ионлари кариесдан самарали ҳимоя қилади.

Тишларни тўғри тозалаш

Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун SPLAT мутахассислари, биринчи навбатда, ифторлик ва саҳарликдан кейин оғиз бўшлиғини озиқ-овқат қолдиқларидан тозалаш учун 2 дақиқа вақт ажратишни тавсия қилади.

Оддий маслаҳатларга амал қилиш ва SPLAT ҳалол маҳсулотларини танлаш орқали рўзадорлар Рамазонда оғиз бўшлиғи гигиенаси билан боғлиқ муаммоларни сезиларли даражада камайтиришлари мумкин.

SPLAT компанияси барча рўзадорларга сабр-тоқат ва иймон-эътиқод тилайди, барчанинг тутган рўзаси ва бажарган эзгу амалларини Аллоҳ қабул қилишини, хонадонларда доимо тинчлик, аҳиллик, бахт ва ҳамжиҳатлик ҳукм суришини тилайди.

Ўзбекистонда SPLAT

Тиш пасталарининг ассортименти билан splatglobal.com/ru расмий сайтида танишишингиз, маҳсулотларни эса Ўзбекистондаги Korzinka, Makro, Magnum, Carrefour супермаркетлар тармоғи ва йирик чакана савдо дўконларида харид қилишингиз мумкин.

Агар сизда қўшимча саволлар бўлса, SPLAT мутахассисларига ижтимоий тармоқлар орқали йўлланг.

Instagram: www.instagram.com/splat.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top