20:00 / 29.04.2022
8211
ISHONCH дўконлар тармоғи энди Жиззах вилоятида!
Фото: ISHONCH дўконлар тармоғи

Юртимиз бўйлаб ўз фаолиятини тобора ривожлантириб бораётган ISHONCH дўконлар тармоғи навбатдаги 52-филиалини Жиззах шаҳрида очди ва ушбу филиал Жиззах вилояти учун илк қадам ҳисобланади.

Компаниянинг асосий мақсади аҳолининг турмуш тарзини янада яхшилашга, қулайликлар яратишга қаратилган бўлиб, бу компания фаолиятида ўз аксини топган. Тадбир ниҳоятда байрамона муҳитда ўтиб, барча келганларга аъло кайфият ва қувонч улашилди.

Кенг турдаги маҳсулотлар тақдим этилган ушбу дўконда инсон ҳаёти учун зарур бўлган барчасини топишингиз мумкин. Маиший техникалар, замонавий смартфонлар, уй-рўзғор буюмлари, барча турдаги мебеллар, сантехника маҳсулотлари, қурилиш материаллари, гиламлар, чинни ва биллур идишлар, спорт анжомлари каби 7000дан ортиқ турдаги маҳсулотлар тақдим этилган бўлиб, ушбу маҳсулотларни қулай шартлар асосида муддатли тўловга харид қилиш имконияти мавжуд. Бюджет ташкилотида фаолият олиб борувчи ходимлар ва нафақадаги шахслар фақатгина паспортнинг ўзи билан муддатли тўловга маҳсулот харид қилишлари мумкин.

ISHONCH дўконлар тармоғи тез орада Бухоро вилоятининг Вобкент тумани, Навоий вилоятининг Учқудуқ тумани ҳамда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманларида янги филиалларини очиши кутилмоқда.

Компаниянинг асосий мақсади нафақат истеъмолчиларни жалб қилиш, балки шу билан бирга, аҳолини иш билан таъминлашга қаратилган. ISHONCH дўконлар тармоғининг Жиззах шаҳрида янги филиали очилиши натижасида 48та янги иш ўрни яратилиб, жиззахлик ёшлар иш билан таъминланди. Компанияда ишлаш истагида бўлганлар ўз анкеталарини Telegram орқали https://t.me/ishonchanketabot орқали тўлдириб қолдиришлари ва https://t.me/hrfmishonch Telegram канали орқали бўш иш ўринлари ҳақида маълумот олишлари мумкин.

Батафсил маълумот учун:

+99873 515 22 22

t.me/ishonchadmin 1

Компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги расмий канал ва саҳифалари:

Telegram: t.me/ishonchsavdo

Instagram: instagram.com/ishonchsavdouz

Facebook: facebook.com/ishonchsavdouz

YouTube: youtube.com/c/Ishonchsavdo

Реклама ҳуқуқи асосида

Top