19:40 / 05.05.2022
6622
Тошкентда қурилаётган Nest One биносида кичик ёнғин келиб чиқди

Осмонўпар бинонинг 7-қаватида таъмирлаш ишлари вақтида 4 метр квадрат майдондаги қурилиш материалига ўт кетган, дея маълум қилди ФВВ. Ҳеч ким жабрланмаган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Бугун, 5 май куни Tashkent City ҳудудида қурилаётган Nest One мажмуасида ёнғин келиб чиқди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, ҳодиса ҳақида хабар келиб тушганидан сўнг 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 17:27 да етиб бориб, соат 17:38 да ёнғин ўчирилган.

Ёнғинга бинонинг “D” блок 7-қаватида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари вақтида 4 кв/м майдонда қурилиш материалига ўт кетгани сабаб бўлган.

Ҳодиса туфайли тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган.

Маълумот учун, Nest One'да 2021 йил март ойида ҳам ёнғин келиб чиққан, ўшанда 2 кв.м майдонда пенопласт ёнгани айтилганди.

2020 йил декабрда эса Tashkent City'нинг 6-лотида қурилаётган уйлардан бирининг ертўласида ёнғин чиққанди.

Top