20:51 / 23.09.2022
4625
TOPISH – Kun.uz’да янги лойиҳа

Kun.uz сайти иш қидирувчи мутахассислар учун янги TOPISH лойиҳасини йўлга қўйди. Энди нафақат иш топиш, балки ундаги ҳар бир дақиқа қандай ўтиши ҳақида маълумот олиш мумкин.

Муносиб иш топиш жамиятда ўз ўрнини топишда муҳим турткидир. Бугун иш топиш учун мурожаат қилиш қийин эмасдир, аммо энди мос ишни топдим деганда унинг айрим жиҳатларини ҳисобга олмаганлик ишга меҳр йўқолиши ёки буткул воз кечишга олиб келади.

Kun.uz сайти иш қидирувчи мутахассислар учун янги TOPISH лойиҳасини йўлга қўйди. Лойиҳада нафақат иш топиш, балки ўша ишдаги муҳитни ҳис қилиш учун бир кунлик ишчи ҳолатни бошдан кечириш имконияти бор.

Лойиҳанинг мақсади фақатгина иш ўринлари ҳақида маълумот бериш эмас, иш қидирувчини қизиқтирган барча саволларга жавоб топиш, иш фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари билан кўрсатишдан иборат.

Ўзбекистоннинг топ компанияларидаги турли лавозимларда бир кунлик иш, мулоқот жараёни билан таништирамиз.

TOPISH лойиҳасининг биринчи сонида республикадаги етакчи мобил компанияларнинг бири – Mobiuz компанияси сотувлари ва хизмат кўрсатиш гуруҳи мутахассиси лавозимидаги бир кунлик фаолият ҳақида батафсил маълумот оласиз.

Mobiuz — ўз ходимлари профессионал ўсишидан манфаатдор ҳамда ходимларни ўқитиш учун кенг имкониятларга эга бўлган катта компания.

Ўз резюмеларингизни rabota@myums.uz электрон почтасига юборинг ёки сайтнинг ўзида онлайн-анкетани тўлдиринг.

Ўзингизга мос бўш иш ўрнини топинг ва Mobiuz билан бирга пешқадамлик қилинг!

Кўнглингиздаги ишнинг икир-чикирларигача ўрганишни, кимлар билан ҳамкасб бўлишингизни билишни истасангиз TOPISH лойиҳасини кузатиб боринг. Бизнинг INSTAGRAM

Агар сизнинг компаниянгизда ҳам қизиқарли вакансиялар мавжуд бўлса бизга мурожаат қилинг!  Ҳамкорлик учун: https://t.me/Reklamavkunuz

Top