13:00 / 03.10.2022
3625
Таълим – иқтисодиёт ва мустаҳкам давлат асоси, фаровон ҳаёт негизидир

Барча соҳаларда ўзгариш ва янгиланишлар бўлаётгани каби сўнгги йилларда мамлакатда таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрда ПФ-6108-сонли имзоланган фармони соҳани ривожлантириш учун қаратилган эътиборнинг ҳуқуқий асосидир.

Хусусий таълим секторига берилган кенг имкониятлардан фойдаланган ҳолда, 15 йилдан буён таълим соҳасида фаолият олиб бораётган Гранд Таълим нодавлат таълим муассасаси узлуксиз таълимни таъминлаш мақсадида ўз қошида мактабгача таълим муассасаси, болалар боғчаси, умумий ўрта таълим мактаби, кадрлар малакасини ошириш ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасаларини йўлга қўйди. 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган 03623-сонли лицензия асосида Янги аср университети ҳам ташкил этилиб, юзлаб ёшларнинг олий таълим олишлари учун имконият яратиб берди.

Университет қуйидаги бакалавр мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлайди:

  • Педагогика ва психология;
  • Мактабгача таълим;
  • Бошланғич таълим;
  • Дизайн (турлари бўйича);
  • Тарих (мамлакатлар ва йўналишлар бўйича);
  • Филология ва тилларни ўқитиш (тиллар бўйича).

Янги аср университети илмли, ахлоқ ва амалда собит, тафаккури кенг ёшларни тарбиялаш ва тайёрлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган маърифат ва зиё масканидир.

Батафсил маълумот учун:

Сайт: www.yangiasr.uz

Телеграм: @yangiasruniversiteti

Телефон: 71-200-29-92

Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Сўгалли ота кўчаси, 5-уй

Реклама ҳуқуқи асосида

Top