20:15 / 08.01.2023
73521
Телефон сақлаш учун энг хатарли жойлар

Телефон – ўзидан доимий тарзда электромагнит нур таратиб турувчи қурилма бўлиб, уни исталган жойда қолдириш мумкин эмас. Бу нафақат саломатлик учун хатарли, балки техник носозликларни ҳам юзага келтиради.

Фото: Getty Images

Бугунги электрон техникалар асрида яшаётган бўлсак-да, уларни саломатлигимизга зиён етказишларига жим қараб туриб бўлмайди. Аксарият ҳолатларда бу айнан бизнинг электрон қурилмалардан нотўғри фойдаланганлигимиз учун содир бўлади.

Энг кўп фойдаланиладиган смартфонлардан ҳам зарарсиз фойдаланиш имконига эгамиз. Қуйида саломатликка зиён етмаслиги учун телефон сақлаб бўлмайдиган жойлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

1. Шимнинг орқа чўнтаги

Телефонни орқа чўнтакка солиб юриш жуда қулай бўлиши мумкин, аммо бу жойни танласак, қуйидаги муаммоларга дуч келишимиз мумкин:

Фото: Freepik
  • телефоннинг сенсорли экрани нафақат бармоқларга, балки думба ҳаракатларига ҳам сезгирдир, баъзида биз тасодифан фавқулодда ёрдам рақамларини териб юборишимиз мумкин. Бу эса ўзимизга кераксиз муаммоларни келтириб чиқаради.
  • одам гавжум жойларда телефонингизни йўқотиш ёки унутиш жуда ҳам осон.
  • жуда кўп учрайдиган муаммолардан бири – ўтирганда телефон экранининг синиб қолиши.

2. Шимнинг олдинги чўнтаги

Фото: Freepik

Эркаклар одатда қўл сумкаларини олиб юришмайди, шунинг учун улар телефонларини шимнинг олд чўнтагига солиб қўйишади. Аммо бу эркаклар саломатлиги учун хавфлидир. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, мобил телефонлар томонидан ишлаб чиқарилган электромагнит нурланиш сперма сифати ва миқдорига таъсир қилиши мумкин. Телефонингизни қанча узоқ вақт шимингизга солиб юрсангиз, хавф шунчалик юқори бўлади.

3. Кўкрак қафасидаги чўнтак

Фото: Getty Images

Мобил телефон радиацияси саратон хавфини ошириши мумкинлиги ҳақида аниқ далиллар йўқ. Аммо баъзи олимларнинг фикрига кўра, кўкрак олдида мобил телефонни осиб қўйиш кўкрак бези саратони ривожланиш хавфини оширади.

4.    Қўнғироққа жавоб бераётганда телефон терига тегмаслиги керак

Фото: Getty Images

Мобил телефон экрани энг нотоза жойлардан бири сифатида тан олинган. Қўлларимиздаги бактерияларнинг аксарияти мобил телефон экранида қолади. Шунинг учун ҳам гаплашаётганда смартфон юзга тегмаслиги керак. Бундан ташқари, электромагнит нурланиш хавфи ҳам ортади. Қурилма ва тери орасидаги масофа камида 0,5-1,5 см бўлиши керак.

5. Иссиқлик манбаи яқинида

Фото: Getty Images

Юқори ҳарорат электрон қурилмалар учун зарарли. Иссиқ ҳавода телефонингизни машинада қолдирмаслик тавсия этилади. Бундан ташқари, уни печнинг ёнига қўймаслик керак. Юқори ҳарорат батареянинг портлашига олиб келиши мумкин.

6. Болалар аравачасида

Қулай бўлиши учун оналар одатда уяли телефонларини аравачага қўйишади. Кўпгина тадқиқотлар шуни кўрсатдики, болаларнинг уяли телефонларга муддатидан олдин тегишининг олдини олиш яхшироқдир. Улар болаларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

7. Ёстиқ остида ёки ёнида

Бир неча сабабларга кўра смартфонингизни ёстиқ ёнига қўйманг:

Фото: Getty Images
  • кечаси маълумот келганда экран одатда ёниб туради, бу уйқуни бузиши ва дам олишга таъсир қилиши мумкин;
  • узоқ муддатли электромагнит нурланиш бош оғриғига ва бош айланишига олиб келиши мумкин;
  • телефон ёстиқ остида қолгандан кейин ундан ҳосил бўлган иссиқлик тарқалмайди, бу эса портлаш ва ёнғинни осонлик билан юзага келтириши мумкин.

Бу сабаблар кичик бўлиб туюлиши мумкин, аммо бу саломатлигимиз учун муҳимдир.

Нима учун смартфонни тунда қувватлагичда қолдириб бўлмайди?

Замонавий батареялар ўзларининг афзалликларига эга бўлса-да, бу қувват ҳар доим 30-80 фоизгача бўлиши кераклигини инкор этмайди. 100 фоизли қувват, шунингдек, телефоннинг доимий 0 фоизли қувватсизлиги бир хил даражада зарарли ва батареянинг максимал қувватига таъсир қилади. Шунинг учун телефонни узоқ вақт (масалан, тунда) қувватлагичда қолдириш мумкин эмас. Яхшиямки, замонавий смартфонлар энергия оқимини маълум даражада чеклашга қодир.

Фото: Getty Images

Шу билан бир қаторда, телефон қурилмангизни қуйидаги ҳолатлардан ҳам асрашингиз мақсадга мувофиқ бўлади.

Ғилоф - бу сизнинг смартфонингизни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш имконини берувчи фойдали аксессуардир. Бироқ заряд олаётганда телефонни ғилоф билан қолдирмаслик лозим, чунки бу ҳолатда қувватлагич қизиб кетади.

Совуқ. Агар гаджет совуқ ҳаводан дарҳол иссиқ жойга олинса, унинг устида қисмларга зиён етказувчи зарарли моддалар йиғилади.

Сумка. Сумкада жуда кўп чиқинди бўлиши мумкин. Натижада, улар қурилманинг ишлашини таъминлайдиган тешиклар, динамиклар, сенсорларга тиқилиб қолиши мумкин.  

Пастга қараган экран. Смартфонлар жуда сезгир экранларга эга бўлиб, қурилма экрани тепага қараган бўлса ва ўша вақтда турли билдиришномалар келса, у ёнади ва сизга ишора беради. Агар телефон экранини пастга қаратиб қўйсангиз, у ҳатто қўнғироқ келса ҳам ёнмаслиги мумкин.

Телефон узоқлиги. Агар сиз ухлашни ва ўзингизни яхши ҳис этишни истасангиз, смартфонингизни имкон қадар узоқроққа қўйишингиз керак. У шундай масофада турсинки, уни олиш учун ўрнингиздан туришга тўғри келсин.

Top