Фармагентлик директорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Улуғбек Эгамов ушбу агентлик директори лавозимини эгаллади.

Улуғбек Эгамов / Фото: Президент матбуот хизмати
Президент қарорлари билан рўй берган лавозим тайинловлари эълон қилинди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида:
- Миршод Қурбонов – ИМВ ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси раиси лавозимига;
- Фаррух Пўлатов – ИМВ ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига;
- Лутфулло Умрзоқов – ИМВ ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурида:
- Улуғбек Эгамов – ИССВ ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;
- Улуғбек Муродов – ИССВ ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги директори лавозимига;
- Мурод Мирзаев – ИССВ ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори лавозимига;
- Дилшод Сатторов – ИССВ ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида:
- Баҳром Шарипов – ҚХВ ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига;
- Иброҳим Эргашев – ҚХВ ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори лавозимига;
- Ҳусниддин Каримов – ҚХВ ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги директори лавозимига;
- Аброл Ваҳобов – ҚХВ ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бошқа ишга ўтиши муносабати билан, қуйидагилар ўз лавозимини тарк этди:
- Шуҳрат Мирзаев, Мақсуд Рўзметов ва Алишер Тураев – қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосарлари лавозимларидан;
- Шуҳрат Жабборов ва Баҳодир Исаев – Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосарлари лавозимларидан;
- Аброр Акбаров – Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан;
- Эркин Ҳайитов – Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан;
- Миряшин Соатов – Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Аввалроқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарларига ўринбосарлар тайинлангани маълум қилинганди.