Ўзбекистон 107,5 млн АҚШ долларига тенг барча турдаги мобил телефон импорт қилган.

Фото: iStock
Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 107,5 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1 558,3 минг дона мобил телефонлар импорт қилган.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь-июнь ойларида энг кўп мобил телефон импорт қилган давлатлар орасида Хитой етакчилик қиляпти – 1 389,5 минг дона.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Вьетнам – 148,8 минг дона;
- Ҳиндистон – 14,2 минг дона;
- Қозоғистон – 2,4 минг дона;
- Тайван – 1,6 минг дона;
- Туркия – 1,9 минг дона;
- бошқа давлатлар – 1,4 минг дона.