Самарқандда ўтказиладиган «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити муносабати билан шаҳарга кириш йўллари вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, 3, 4 ва 5 апрел кунлари вилоят ҳудудидан транзит ўтувчи транспорт воситалари учун айланма ҳаракат ташкил этилади. Ҳайдовчилар учун махсус флаерлар ишлаб чиқилган бўлиб, уни QR-код ёрдамида мобил илова орқали ҳам кўриш мумкин.

Ушбу харитага қуйидаги ҳавола орқали кириш мумкин.

«Ҳурматли ҳайдовчилар, белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий амал қилишингизни сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.

Шунингдек, бошқарма мазкур кунларда Самарқанд шаҳрига ташриф режалаштириганлардан имкон қадар бошқа кунларга қолдиришларини сўради.