Бугун, 22 июнь куни Тошкент шаҳридаги қатор манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали хабарига кўра, улар қуйидагилар:
Олмазор тумани: «Пахта» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 14:00 гача;
Юнусобод тумани: «Сандиқ қўрғон» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
Яшнобод тумани: «Жарбоши» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
Мирзо Улуғбек тумани: «Гулсанам» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.


