Бугун, 1 июлдан 2024/2025 ўқув йили давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Kun.uz’га маълум қилди.

Магистратура мутахассисликларига ҳужжатлар magistr.edu.uz платформаси орқали топширилади. Қабул 30 июлгача (шу куни ҳам) давом этади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ қабулга оид президент фармони эълон қилинган эди. Унда ОТМ магистратурасига қўйилган чет тили талаби йўналишларга қараб пасайтирилиши маълум қилинганди. Унгача филологик йўналишлар учун C1 даража, қолган барча йўналишлар учун эса B2 даража талаб қилинган.