Айни пайтда шифохоналар сони 38тагача қисқарди. Жумладан, Деновдаги тери-таносил диспансери (30 ўринли), ҳамда Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий терапия ва тиббий реабилитация маркази Термиз филиали (140 ўринли) ёпилиб кетди.

Шу билан бир қаторда, жорий йилда 2 амбулатор поликлиника беркилди. Хусусан, Музробод ва Узун туманларидаги кўп ихтисосли марказий поликлиникаларнинг юридик мақоми бекор қилинди. Telegraf.uz ресурсининг ёзишича,

2014 йилда “Жайрахона” физиотерапевтик шифохонаси ҳамда “Вандоб” санаторийси тўлалигича ўз-ўзини молиялаштиришга ўтказилиб, давлат унитар корхоналарига айлантирилди. Жорий йилда тиббий муассасаларда даволанишга мўлжалланган ўринлар сони минтақада 7 315тадир. Ҳар 10 минг кишига 31та ўрин тўғри келмоқда.