Янги қоидаларга биноан, эндиликда пиёдаларнинг йўлларда ва йўл орқали махсус белгиланган жойларга ўтишда диққатни чалғитадиган воситалар, жумладан, телефон, планшетлардан фойдаланиш, видео кўриш, газета, журнал ва китоблар ўқиши тақиқланади.
Аввалроқ эса янги қоидаларга кўра, ҳайдовчиларни огоҳлантириш учун «Фото ва видеофиксация» ахборот-ишора белгиси жорий этилгани, турар жой даҳаларида транспорт ҳаракатини тартибга солиб, кўп қаватли уйлар орасида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун юқори тезликни соатига 30 километр қилиб белгилаб қўйилгани ҳамда ҳар бир транспорт воситасида нур қайтарувчи махсус нимчалар ҳам бўлиши шартлиги ҳақида хабар берилганди.



