Суд терговнинг арзини маъқуллаб, айбланувчининг ҳибсда ушлаб турилишини 29 июлгача узайтирди. 

Аввалги марта ҳибс муддати апрелда узайтирилганди.

29 февралда Москвада 4 ёшли қизчанинг қотиллиги содир этилган. Бу жиноят бўйича 39 ёшли ўзбекистонлик Бобоқулова асосий гумонланувчи ҳисобланмоқда. Унга "Кичик ёшли боланинг қотиллиги" моддаси бўйича айблов эълон қилинган. Агар энага ақли расо деб топилса, бу моддага кўра у 25 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.