Дзюдо бўйича эркаклар ўртасида 60 кг. вазнда иштирок этган Ўзбекистон вакили Шерзод Намозов олтин медални қўлга киритди. У чорак финалда уругвайлик дюзодочини 3:04 дақиқада, ярим финалда озарбойжонлик рақибини эса 56 сонияда мағлуб этди. Финалда япониялик Макото Хиросега қарши чиққан Намозов 1:23 дақиқада иппон баҳоси билан ғалаба қозонди. 

Шу тариқа, Шерзод Намозов Ўзбекистонга илк олтин медаль олиб келди.