Шу тариқа 894 бош майда шохли чорва моллари нақд пулга сотилиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинди. Й.Қаршибоев ҳисобот ҳужжатларига сохта маълумотлар киритиш ва шу йўл билан содир этилган жиноят ишларини яшириш пайига тушди. 

Вақти келиб сири фош бўлган бош чўпон талон-торож қилинган 136 млн. 455 минг сўмлик зарарни тўлиқ қоплашга мажбур бўлди. Шунингдек, у ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 ярим йил давомида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ижро этади.