АҚШнинг уяли алоқаси бозорида йирик иштирокчи ҳисобланувчи компания Warner Bros. киностудияси, CNN ва HBO каби телеканалларга эгалик қилувчи компанияни 85,4 млрд долларга сотиб олмоқчи, деб маълум қилинди AT&T сайтида.
Шу тариқа, бу битим охирги йилларда телекоммуникацион тармоқда амалга оширилган энг йирик битимлардан бири бўлиши мумкин. Бироқ уни аввал АҚШнинг тегишли идоралари маъқуллаши лозим.
Аввалроқ АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп AT&T’га Time Warner.’ни сотиб олишига халақит бериш ниятидалигини билдирган. Унинг фикрича, бундай битимлар демократияни барбод қилади, чунки жуда катта ҳокимият "жуда озчилик қўлида мужассамлашади".



