23 октябрда вилоятнинг Аксус туманида, Қалқаман посёлкасига 15 км етмасдан, "Қизилўрда-Павлодар" трассасида соат 21:30да 79 нафар ўзбекистонликни олиб кетаётган SETRA русумидаги йўналиш автобуси бузилиб қолган. Автобус Омскдан Чимкентга келаётган бўлган.
"Ёмон об-ҳаво шароитлари ва яқин атрофда аҳоли пункти йўқлиги ҳамда -6 градус совуқ ҳарорат туфайли маҳаллий ижроия идоралари билан биргаликда йўловчиларни зудлик билан Дўстик қишлоғига эвакуация қилишга қарор қилинган", деб маълум қилди Имонқулов.
Воқеа жойига Калқаман трасса тиббий-қутқарув пункти ходимлари жўнатилган. Йўловчиларни Дўстик қишлоғидаги мактабга эвакуация қилиш учун қўшимча "Газель" машинаси жалб қилинган.




