Sunshine Coast Daily нашрининг хабар беришича, полициячилар эркакка у томонидан олиб келинган “ашёвий далиллар” бошқа нарса эканлигини тушунтирмоқчи бўлишди, бироқ австралиялик барибир уларни ёзма равишда қўл қўйиб олишларига эришган.
Охир-оқибат топилма экспертизага жўнатилди. Мутахассиснинг хулосасига кўра, улар оддий ўлик медузалар экан, холос.



