Брэнсон ўз Twitter саҳифасида қурилма суратини жойлаштириб, «VSS Unity бугунги муваффақиятли парвозидан сўнг уйига учмоқда» деган изоҳни қолдирган. 

Virgin Galactic сайтида қайд этилишича, сайёҳлик фазо кемасининг парвози 1 соат 20 дақиқа давом этган, шундан 10 дақиқасида VSS Unity ташувчидан ажралган ҳолда эркин парвоз қилган. Шундан сўнг, қурилма ерга қўнган. Бу вақтда, ҳаво кемаси бортида икки нафар учувчи: Марк Стакки ва Дэйв Маккей бўлган. 

VSS Unity шу йилнинг феврал ойида Калифорниянинг Мохав космодромида намойиш қилинган эди. Ўшанда у Ерга яқин орбитага 2 учувчи ва 6 нафар сайёҳни олиб чиқа олиши айтилган эди.