“Сурияга қўшимча кучларни жўнатиш ҳақидаги сўнгги қарор шерикларимизни ИШИД билан курашда қўллаб-қувватлашнинг яна бир белгисидир”, - дея Картернинг сўзларини келтирган АҚШ мудофаа вазирлиги твиттерда.
Картернинг таъкидлашича, Сурияга махсус ходимлар мураббийлари, маслаҳатчилар, шунингдек миналардан тозалаш бўйича мутахассислар жўнатилади.



