Манба маълумотига кўра, АҚШ ва Буюк Британиянинг Сурия масаласида қўшма режаси мавжуд. Вашингтон ва Лондонда "ўтиш ҳукумати" даври бошланишини истамоқда.

Бундан ташқари, Тиллерсон Москва Сурия ҳукумати кимёвий қурол қўллаганини била туриб буни яширгани ҳақида далилларга эгалиги айтилган. У Кремлни 2013 йилги кимёвий қуролни бутунлай йўқ қилиш бўйича келишувни бузишда айбламоқчи.

Америкалик дипломатнинг Москвага ташрифи 11-12 апрель кунларида бўлиб ўтиши кутилмоқда. 8 апрель куни Буюк Британия ТИВ раҳбари Борис Жонсон Россияга сафарини бекор қилгани маълум бўлганди.

Тиллерсон АҚШнинг Суриядаги бош мақсади ҳақида гапирди