Манбага кўра, AlphaGo Цзе билан кечган биринчи ўйинда ғолиб бўлган, бироқ томошабинлар уни жонли эфирда кўра олишмаган, чунки Хитой ҳукумати эфир олиб бориш истагида бўлган сайтларни олдиндан огоҳлантирган. 

"AlphaGo ва Ке Цзе ўртасидаги го ўйинига келадиган бўлсак, ҳеч бир сайт уни трансляция қилиш ҳуқуқига эга эмас", - дейилади ҳукумат баёнотида. 

Нашрда ёзилишича, тақиқлов нафақат видео, балки матнли трансляция, шунингдек ижтимоий тармоқлардаги изоҳлар ва push-хабарларга ҳам тааллуқли.