Давлатимиз раҳбари Миср Президенти, дўстона Миср халқи ва ҳалок бўлганларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик сўзлари билдириб, жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетишларини тилаб қолди, деб хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати. 

Эслатиб ўтамиз, жангарилар томондан насроний-қибтийлар автобусига уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 28 киши ҳалок бўлган, 30 га яқин киши жароҳатланган.