Видео муаллифи ота-онаси билан Атланта (Жоржия штати)дан Флоридага парвоз қилаётган бўлган. Манбага кўра, йўловчилар салондаги носозликни парвозга старт берилишидан олдин сезишган. Улар бу ҳақида борт кузатувчиларига хабар беришган, бироқ ҳеч қандай чора кўрилмаган.
Натижада бир неча сайёҳ, шу жумладан Маккалоунинг отаси ҳам бутун парвоз давомида "сув томчилари остида" кетишларига тўғри келган. Борт кузатувчилари фақат қўниш олдидангина вазиятни тўғирлашга уринишган.
Маккалоунинг сўзларига кўра, дастлаб Америка ташувчиси унинг отасига 100 долларлик ваучер тақдим этган, воқеа ОАВда тарқала бошлагач эса, компенсация тўловини икки баробарга оширган.
Delta Airlines уч жиҳат (флот кўлами, йўловчилар сони, йўналишлар сони) бўйича дунёнинг энг йирик авиакомпанияси ҳисобланади.



