Маълум қилинишича, филлар соҳилдан бир метр нарилаб кетганларида аниқланганлар. Тахминларга кўра, филлар Коккилай лагунасини ўтаётганларида океанга олиб кетилганлар.
Операция давомида ҳарбий ғаввослар филларни арқонлар билан ўраб, сўнгра уларни соҳилга олиб чиқиб, қўйиб юборишган. Айни вақтда филлар ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти. Таъкидланишича, жорий ойда бу иккинчи шундай ҳолатдир. 12 июлда ҳам қутқарувчилар океанга олиб кетилган катта ёшли филни қутқариб қолишган.





