"Агар шундай қилинмаса, ҳаётини сақлаб қолиш мумкин бўлган беморларнинг ўлим хавфи жуда юқори", - дейди MSF'нинг Мьянмадаги операцион менежери Бенуа де Грис.
"Чегара билмас шифокорлар" ташкилотида маълум қилинишича, на Бангладешда яшовчи қочқинлар ва на Шимолий Ракхайнда қолган аҳолига бирор бир гуманитар ёрдам кўрсатилмоқда.
"Ҳудудда ҳаракатланишга рухсатнинг йўқлиги ва халқаро ташкилотларнинг мамлакатга кириши тақиқлаб қўйилиши натижасида ташкилот фаолияти тўхтатиб қўйилгунга қадар MSF Ракхайн штати шимолидаги Маунгдау ва Бутхидаунг аҳоли пунктларида тиббий ёрдам кўрсатган. Биз у ерда қолган одамлар зарур тиббий ёрдамсиз қолишидан хавфсирамоқдамиз... Шимолий Ракхайнда жароҳатланганлар ва беморлар, шу жумладан сурункали касалликка чалинганларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилиши керак, шу билан бирга тезкор тиббий ва гуманитар ёрдам кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш лозим", - дейилади матбуот релизида.
Ташкилотда қайд этилишича, Мьянма ҳукумати Ракхайн штатида ягона гуманитар ёрдам кўрсатувчи бўлиш истагини баён қилганидан сўнг чиндан ҳам ёрдамга муҳтож кишиларга ёрдам етиб бормаслиги борасида ҳавотирлар юзага келмоқда.



