Geekbench тестларида Android ва iOS'даги барча топ қурилмалар энди 10 нанометрли чипсетларни намойиш қилмоқда - Android'да Snapdragon 835 ва Exynos 8895 бор, Apple'нинг A11'ли янги смартфонлари эса релизга қадар барча рўйхатларнинг энг юқори сатрларидан ўрин олиб улгурган. Жадвалда келтирилгандек, iPhone 8, 8 Plus ёки iPhone X'нинг бир ядроли баҳолари Android смартфонларининг бари таклиф қилиши мумкин бўлганидан-да икки каррадан кўпроқ ва кўп ядроли тестлардагидан 50 фоиз юқори.
Ҳатто келгуси йил баҳорда Android-флагманларнинг 7/8-нанометрга ўтишини кўрсак ҳам, барибир, улар бундай натижаларга эриша олмайди.
Шу тариқа, Apple A11 Bionic - айни вақтда тўлдирилган реалликни шакллантириш ва бир сония ҳам иккиланмай, тезлиги 60 кадрга тенг 4K видеоларни олишга қодир чипсетлар "киборги" ҳисобланади.


