Нима бўлади?
Интерфаол услубда ўтадиган семинар-тренингда қуйидаги мавзуларда амалий машғулотлар бўлиб ўтади:
"Бир муаммога қайта-қайта дуч келмаслик учун"
"Характерни ўзгартириш мумкин"
"Омад бор нарсами?"
"Касб танлашда иккиланяпсизми?"
"Дўстларим кўп бўлишини истайман"
"Нега ота-она ва устозларни хафа қилмаслик шарт?"
Машғулотларни ким олиб боради?
Семинар-тренинг машғулотларини "Lily Education" НТМ асосчиси, 25 йиллик педагогик тажрибага эга мураббий Нилуфар Ҳайдарова ўтказади. У узоқ йиллардан бери ўқувчи ёшларнинг психологияси ва руҳиятига қизиқиб, турли семинар-тренинглар ташкил этиб келган.
Тренинг кимлар учун?
Семинар-тренингда 15-20 ёшда бўлган барча ўғил-қиз қатнашиши мумкин. Машғулотлар мутлақо бепул ва беғараз ташкил этилмоқда.
Қачон ва қаерда ўтказилади?
Мазкур психологик семинар-тренинг шанба, 14 октябрь куни соат 17:00да Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган "Lily Education" НТМ ўқув биносида бўлиб ўтади. Аввалдан жойларни мувофиқлаштириш мақсадида, тренингда иштирок этишни истаган ёшлар шанба, 14 октябрь куни соат 12:00га қадар ўқув марказга ташриф буюриб рўйхатдан ўтиши сўралади.
“Lily Education” ўқув маркази
Манзил: Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 144/1
Мўлжал: “Новза” метроси
Телефон: +998 71 278 77 72
Сайт: Lilyedu.uz
Инстаграм: http://instagram.com/lily_education
Email: [email protected]

