Компартия қурултойи ҳар 5 йилда ўтказилади. Бу йил у 18-24 октябрь кунлари бўлиб ўтади. 25 октябрда эса 19-чақириқдаги Компартия марказий қўмитасининг биринчи пленуми бўлиб ўтади. Унинг натижаларига кўра сиёсий бюро ва унинг доимий қўмитасининг янги таркиби маълум бўлади.
Қурултойга Компартиянинг 89 млн аъзоси ичидан сайлаб олинган 2287 депутат келди.
Делегатлар Хитой раиси Си Цзиньпиннинг 18-чақириқдаги Компартия марказий қўмитаси амалга оширган ишлар ҳақидаги ҳисоботи, партиянинг интизом бўйича марказий комиссиясининг ишчи ҳисоботини тинглашади, партия низомига тузатишларни қабул қилишади ҳамда партия марказий қўмитасининг янги таркибини сайлашади.



