YouTube’даги видеода бу уйга ўғриликка тушмоқчи бўлган кимса бу усулнинг “жабрдийдасига” айланганини кўриш мумкин.

Ўғри уй олдида шериги машинасидан тушиб, у томон йўл олади. У уй ҳовлисига осонгина кириб, уй остонасида турган жўнатмани ўмариш ниятида кўтармоқчи бўлганда, қутининг қопқоғи отилиб кетиб, портлаш товушига ўхшаш товуш янграйди. Ўғри бундан қўрқиб кетиб, воқеа жойидан қочиб қолади.