Ушбу иш бўйича илк мажлисларда Швеция Миллий хавфсизлик хизматидаги прокурор ўринбосари Ханс Ирман иштирок этади. Кейинчалик, 20 февралдан сўнг, Оқиловнинг ўзи сўроқ қилинади, шундан сўнг судда унинг ҳаракатларидан у ёки бу даражада жабр кўрган 150 дан ортиқ киши чиқиш қилади.
Дастлабки маълумотларга кўра, суд эшитувлари 9 майга қадар давом этиши мумкин, ҳукм эса ёзнинг ўрталарида чиқарилади.
Оқилов 2017 йил 7 апрелда Стокҳолм марказидаги Дроттнинггатан кўчасида одамларни босганча 550 метр юриб ўтган. Полиция маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида 15 киши яраланган, 5 киши ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Раҳмат Оқилов одамлар устига юк машинасини ҳайдаб боришидан уч ой аввал Швециянинг СЭПО хавфсизлик полицияси назорати остида бўлгани ҳақида хабар берилганди.



