1939 йилда ташкил топган иттифоқ турк майизининг 99 фоизини экспорт қилади.
Иттифоқ маълумотларига кўра, Туркияга дунё бўйича майиз олишнинг 27 фоизи тўғри келади. Майиз олувчи 2-рақамли давлат АҚШ (24 фоиз), 3-рақамли давлат Хитой (15 фоиз) ҳисобланади, сўнгра Италия (11 фоиз), Эрон (7 фоиз), Ўзбекистон, Греция ва ЖАР (4 фоиздан) келади.
Туркия ўз майизининг 85-90 фоизини 110 та давлатга экспорт қилади. Турк майизини импорт қилувчи асосий давлатлар Буюк Британия, Германия, Нидерландия, Италия, Франция, Австрия, Канада, Бельгия, Испания ва Польша ҳисобланади.
Турк майизи экспортининг 85 фоизи Европа Иттифоқи давлатларига тўғри келади.



