Видеода “охири кўринмайдиган дарча”ни кўриш мумкин. Фойдаланувчилар тасвир нафақат ҳажмли эканини, балки қурилманинг ҳолатига қараб ўзгаришини қайд қилганлар.
“У бошқа оламга туйнукни очади!”, деб айтган бир фойдаланувчи.
Баъзи фойдаланувчилар янги дастур тўлдирилган реаллик технологиясини қўллашини ва Face ID функцияси ёрдамида бошнинг ҳаракатланишини қайд қилишини тахмин қилганлар.



