Тадқиқот муаллифи Эдриан Кингсли-Ҳьюзнинг таъкидлашича, Apple аккумулятори қувватлантиришнинг 500 циклидан сўнг ишдан чиқади. У симсиз зарядкадан сентябрда фойдаланишни бошлади ҳамда мартга келиб унинг iPhone’ида 135 цикл бор эди. Муаллифнинг ҳисоб-китобига кўра, батарея шундай суръатлар билан 20 ойнинг ичида бутунлай ишдан чиқади, гарчи симли қувватлантириш даврида аккумулятор иши стандарт давомийлиги минимум уч йилни ташкил этган.
Кингсли-Ҳьюзнинг қўшимча қилишича, у бутунлай симсиз циклга ўтганидан сўнг қурилмасини доиминий равишда қувватлантиришга мажбур бўлмоқда. Энди у янги технологиядан воз кечиш ҳамда кабелли зарядкага яна қайтишни режалаштирмоқда.



