Фото: Халқаро Пресс клуб

“Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, бизнинг миллий зиёлиларимиз, жадидларимиз тўй-маросимлар ҳақидаги фикрларини газеталар орқали халққа етказишга ҳаракат қилишган. Масалан Адбулҳамид Чўлпон айни шу жараёнларни “Доктор Муҳаммаддиёр” асарида ажойиб тасвирлаган. Унда 20-аср бошларида биздаги тўй манзараларини акс эттиришга эътибор берилган. 

Фото: Халқаро Пресс клуб

Хусусан, доктор Муҳаммаддиёр эрталаб станцияга келиб, жуда ҳам изтиробли жараёнларга гувоҳ бўлди:Бир мусулмон хуржунини йўқотган. Бошқаси бир-бири билан урушиб, бурнини қонатган. Яна бири чиптани бошқа станцияга олиб қўйган. Бир мусулмонни поезд маъмурлари урушган. Шу ҳолатлардан хафа бўлган, даҳшатга тушган Муҳаммаддиёр перронга қараб келар экан, юқоридаги ҳолатлар сабабчисини кўради. Кавказдан келган бир фуқаро дўкон очиб олиб, бой бўлиб, 2 фарзандини ҳукумат мактабларида ўқитаяпти.

Бизнинг мусулмонлар эса, топган-тутган пулларини тўйларига, маросимларига ишлатаётганини изтироб билан айтиб келганига қарамай, 21-асрда ҳам барча шу иллатни муҳокама қилмоқда”, - деди тарихчи олим Бахтиёр Ҳасанов.