“Саудия Арабистони ядро бомбасига эга бўлишга интилмайди, бироқ агар Эрон ўз ядро бомбасини яратса, унда биз ҳам иложи борича тезроқ шундай қиламиз”, деб айтган шаҳзода бошловчининг “Ар-Риёдга Теҳронга қарши тура олиш учун атом бомба керакми?” деган саволига жавобан.
Бундан ташқари, саудиялик шаҳзода Эрон Саудия Арабистонининг рақобатчиси бўла олмаслигини айтди.
“Эрон Саудия Арабистони рақобатчиси ҳисобланмайди. Эрон армияси мусулмон олами армияларининг етакчи бешлигига кирмайди. Саудия Арабистони иқтисодиёти Эронникидан каттароқ. Эрон Саудия Арабистонига тенг келишдан ҳали анча йироқ”, деб айтган Муҳаммад бин Салмон.


