«Роскомнадзор Facebook компанияси билан доимий мулоқотда бўлиб турибди, шунинг учун Россия қонунчилиги талаблари, жумладан россияликлар шахсий маълумотини Россия ҳудудида маҳаллийлаштириш режалари ҳам компанияга маълум. Шунингдек, компания 2018 йил охирига қадар унинг Россия ҳудудидаги фаолияти Россия қонунчилиги нормаларининг бажарилиши юзасидан текширилиши ҳақида ҳам хабардор этилган», - дея айтиб ўтишди идорадан.
Роскомнадзордан умид билдиришларича, Facebook «Россияда ишлашдан манфаатдор ва якунда мамлакат ҳуқуқий майдонига тўлақонли киради».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роскомнадзор раҳбари Александр Жаров идора Facebook’ни Россия ҳудудида блоклаши мумкин экани ҳақида маълум қилганди.



