Олимлар 1,6 млн квадрат километр майдон устида ёмғир чақиришга муваффақ бўлишларига умид қилмоқдалар. Ёмғир кўринишида тушадиган сув ҳажми Хитойда йилига истеъмол қилинувчи умумий ичимлик сувининг 7 фоизига тенг бўлади. Ёмғир ҳосил қилувчи тизимларнинг дастлабки синовлари Тибет, Синьцзян ва бошқа тоғли ҳудудларда ўтказилган ва у ерларда 500 га яқин камера ўрнатилган.

Тизим булутларнинг фазавий ҳолатини ўзгартириш учун атмосферага махсус реагентлар чиқарилганда булутлар чақириш учун мўлжалланган. Бунда сув буғи кўп миқдорда бўлган ҳаво массаларида кристаллашув марказлари ҳосил бўлади, бу эса ёғингарчиликни келтириб чиқаради. Кумуш иодиди кристалл структураси музни эслатгани сабабли, бу модданинг ҳаттоки кичик миқдори сув томчиларининг кучли конденсациясини ҳосил қилади.