Жулианининг сўзларига кўра, Мюллер жамоаси бу маълумотни Трамп ҳимоячилари билан икки ҳафта муқаддам, Трампнинг ўзини сўроқ қилиш эҳтимоли бўйича музокаралар давомида бўлишишган.

Президент адвокатининг таъкидлашича, суриштирувлар чўзилиб кетиши АҚШ конгрессига ноябрда бўлиб ўтадиган оралиқ сайловларга таъсир кўрсатиши мумкин. У буни ФҚБ собиқ раҳбари Жеймс Коми 2016 йилги президентлик пойгаси якунидан бироз аввал Ҳиллари Клинтонга нисбатан суриштирув давом этишини маълум қилгани билан боғлиқ воқеага тенглаштирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФҚБ Трамп штабида яширин хабарчига эга бўлгани хабар берилганди.