“Ёшларимизнинг мода кетидан кўр-кўрона қувишлари ва янги чиққан тор, очиқ, калта либосларни мода дея эътироф этишлари ва бу турдаги кийимлар, албатта, кийилиши керак, деб фикрлашлари айни ҳақиқат. Бу кийимларнинг ўзбекона маданиятимизга хос эмаслигини маҳаллаларда тушунтиришда отинойларнинг ўрни катта”, деди Д.Нажмутдинова.
Шунингдек, давра суҳбатида отинойлар учун бир хил либос жорий этиш, танлаш таклифи берилди. Бу таклифни барча бир овоздан қўллаб-қувватладилар.


