Ўқув курсларига 2018 йилнинг 1-3 июнь кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача ҳужжатлар қабул қилинади.
Ўқув курсларига Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунига мувофиқ ўрта мактабни битирганлиги тўғрисидаги шаҳодатнома (аттестат 11-синф), академик лицей ёки ўрта махсус таълим муассасаси дипломига эга бўлган ҳамда 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинади.
Тингловчилар диний таълим муассасасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
- таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
- соғлиғи ҳақида тиббий маълумотнома (086-У-шакл);
- паспорт нусхаси (асли кўрсатилади);
- 4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);
- яшаш жойидан маълумотнома;
Ўқув курслар қуйидаги муассасаларда ташкил этилади:
1) Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Тошкент ш., (0371) 227-42-37;
2) “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти, Тошкент ш., (0371) 244-48-27;
3) “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти, Тошкент ш., (0371) 299-24-11
4) “Мир Араб” олий мадрасаси, Бухоро вилояти, Когон тумани (+99895) 604-45-97;
5) “Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юрти, Бухоро ш., (0365) 224-10-11;
6) “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти, Бухоро ш., 221-77-44;
7) “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти, Китоб шаҳри (0375) 54-27-425;
8) “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти, Андижон ш., (+99895) 201-68-70, (0374) 228-00-91;
9) “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти, Наманган шаҳри (0369) 226-60-60;
10) “Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юрти, Урганч ш., (+99895) 606-92-55, (+99895) 602-92-57;
11) “Муҳаммад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юрти, Нукус ш., (0361) 229-03-26, 229-03-20;
12) “Ҳадис илми мактаби” Самарқанд вилояти, Хўжа Исмоил шаҳарчаси (0366) 673-31-51, (94) 186-19-94;
13) “Калом илми мактаби” Самарқанд вилояти, Хўжа Исмоил шаҳарчаси (0366) 673-31-51, (94) 186-19-94;
14) “Ақида илми мактаби” Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри (0375) 225-56-32;
15) “Тасаввуф илми мактаби” Бухоро вилояти, Когон тумани (+99895) 604-45-97;
16) “Фиқҳ илми мактаби” Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри (0373) 226-72-31.

