"Борден қамоқхона камерасида соат тахминан 02:30 [Тошкент вақти билан 12:30]да, текширув вақтида ўлик ҳолда топилди. Ўлим 15:00 [Тошкент вақти билан 01:00]да қайд этилган. Жасад Алабама суд-тиббий экспертизаси бошқармасига топширилди", - дея АҚШ Қамоқхоналар ва пенитенциар муассасалар бюроси маълумотини келтиради телеканал.
Борден 1993 йилда ўз рафиқаси ва унинг отасини ўлдиргани учун қамоққа олинганди. Америкалик уларни уч фарзанди кўз ўнгида ярим автоматлаштирилган тўппончадан Рождество арафасида отиб ташлаган.



